Янгиликлар 2110
Соғлом овқатланиш - жисмоний ва руҳий бирдамлик кафолати
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тадқиқот маълумотларига қараганда, инсонни тўғри овқатланмаслиги туфайли бир қатор касалликлар келиб чиқар экан. Шу маънода бизни тўғри овқатланишимиз аввало ўз саломатлигимизнинг мустаҳкамлиги кафолатидир.
Шунга кўра Президент Ш.Мирзиёев томонидан имзоланган “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори аҳолининг соғлом овқатланишини маданий тарзда тартибга солиш, бу борада давлат сиёсатини янада мустаҳкамлашга қаратилди.
Хусусан 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларда “А” витамин етишмаслиги бўладими, чақалоқларда уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш бўладими, хомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болаларда йод етишмовчилиги масаласими, Қарорда буларга алоҳида эътибор қаратилиш баробарида бепул таъминот ҳам таъкидлаб ўтилган.
Қарорда кун тартибига қўйилган муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш, бартараф қилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантриш вазирлиги томонидан “Соғлом турмуш тарзи” платформаси доирасида соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда тана вазни индексини ҳисоблаш тизимини яратиш вазифаси қўйилган. Ушбу вазифанинг ечимида тўғри овқатланиш илмий асосланган маълумотлар билан тўлдириб борилиши кўрсатиб ўтилган. Бу ўринда, айниқса, санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтига соғлом ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари хом ашёсининг асосий турларини кенгайтириш, озиқ-оқат маҳсулотларини микронутриентлар билан бойитиш, аҳолини ҳар бир қатламидан келиб чиққан ҳолда соғлом, пархезли овқатланиш, тегишли илмий тартиблар жорий қилиш вазифалари юклатилди.
Ҳар қандай масала, муаммо ва ғояларни ижроси, шак-шубҳасиз, тарғибот-ташвиқотга бевосита боғлиқ.
Қарорда 2020-2025 йилар давомида чора-тадбирлар дастури тизимли равишда, изчил амалга оширилиши таъкидланар экан, ОАВ, телерадиоканаллар зиммасидаги масъулиятни мунтазам такомиллаштириб бориш вазифасига алоҳида урғу берилгани бежиз эмас. Ҳар қандай масаланинг ечими, муаммонинг ҳал этилишида оммавий ахборот воситаларининг иштироки кўзланган мақсадларга етишда муҳим роль ўйнаши шубҳасиз.
Бобур МАМИРОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти
Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи
Фикрингизни қолдиринг