Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик!

22.07.2024 13:07:54

Фарғона вилоятининг Фарғона тумани  Оқтом, Дамкўл, Гулистон, Бўстонобод маҳалла фуқаролар йиғинларида халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгаши депутати Озодахон Дадажонова ташаббуси билан хотин-қизлар иштирокида “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган ҳудуддаги оилавий поликлиникаларнинг умумамалиёт шифокорлари Нигора Мадраҳимова, Раънохон Сайдаҳмедовалар жамиятда соғлом авлодни камол топиши учун биринчи навбатда ўғил –қизларнинг мурғаклигидан бошлаб, уларни соғлом овқатланиш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этишга одатлантириш зарурлиги ҳақида фикр юритдилар. Шунингдек, ҳомиладор аёлларни соғлиги ва ҳомиласига салбий таъсир кўрсатувчи ташқи омиллардан ҳимоялаш, ҳар бир хотин-қизларнинг юқумли ва юқумсиз  касалликларга чалинишини олдини олиш,  онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш учун ҳар йили  тиббий кўрикдан ўтиб туриш зарурлиги ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтдилар.

Тадбирда сўзга чиққан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати  О.Дадажонова соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келиши, эрта никоҳ ва эрта туғруқларни, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларни салбий оқибатлари тўғрисида ҳаётий мисоллар асосида сўз юритди.

Тадбир давомида иштирокчиларни салмалик ва турли ҳуқуқий масалалар юзасидан  саволларига мутасаддилар тегишли жавоб қайтарди.

 Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон "Адолат" СДП
Фарғона вилоят Кенгаши 
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+