Янгиликлар 1373
Соғлом ва баркамол авлод тарбияси йўлида
Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтинсой туман “Аёллар қаноти” Кенгаши ҳамда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорликда тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2006 ва 2007 йилларда туғилган қизлар ўртасида спортнинг енгил атлетика,стол тенниси, кураш, бадиий гимнастика, волейбол,гандбол турлари бўйича “Туман кубоги”мусобақалари бўлиб ўтди. Қизғин курашлар, беллашувлар тарзида ўтган қизиқарли ушбу мусобақада тумандаги 7-, 26-,14-, 10,-44-, 15-.6-, 16- 13-ИДУМ-, 50,- 48-, 58-мактабларда таълим олаётган қизлар фаол иштирок этишди.
Айтиш керакки, Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг янги биносида тумандаги 400 дан ортиқ ўқувчи спортнинг бокс, бадиий гимнастика, футбол, каратэ, якка кураш, ўзбек кураши сингари қатор турлари билан шуғулланиши учун барча имкониятлар яратиб берилган.
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрамигача тумандаги таълим муассасаларида яна учта замонавий спорт зали фойдаланишга топширилади. Спорт турлари бўйича навбатдаги мусобақанинг айнан ана шу спорт масканида ўтказилиши эса болалар ва ўсмирлар ўртасида спортнинг ушбу турларига қизиқишини янада орттиради.
- Ҳамкорларимиз ташаббуси билан вилоятимиз шаҳар ва туманларида ўтказилаётган турли ижтимоий-маданий ва спорт тадбирлари аҳоли томонидан илиқ кутиб олинмоқда ва бундай тадбирларга бош қўшишни истаган ҳамкор ташкилотлар сони ҳам кўпайиб бораётгани қувонарлидир. Улар орасида сафдошларимиз — Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари ҳам бор, — дейди туман БЎСМ директори Зубайдулла Юсупов.
Шунингдек, тадбирда “Адолат” СДП туман “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан туманда спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ спорт мураббийларига, шунингдек, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 20 нафар ёш спортчи ўғил-қизларга эсдалик совғалари топширилди.
Бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан улашилган совғалар ҳам ёш спортчиларни рағбатлантирди.
Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ўқувчи қизларга ҳамкор ташкилотлар томонидан совринлар ва Фахрий Ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.
Малика Хидирова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтинсой туман
“Аёллар қаноти” Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг