Янгиликлар 1151
Соғлом яшашни биламизми?
Юқоридаги саволга барча бирдек тез жавоб бериши қийин. Яшириб нима қилдик, агар ҳамма ҳам соғлом яшаш сирларини билганида касалланиш у қадар кўп бўлмасди. Айниқса, дунё аҳлини ташвишга солган “Covid” инфекцияси бу қадар бизни ташвишга солмасди. Хўш, касаллик қачон ортга чекинади?
«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт олийгоҳи талабаларидан иборат «Ёш волонтёрлар» иштирокида Андижон шаҳридаги «Эски шаҳар» деҳқон бозорида ташкил этилган тадбир айни шу мақсадга қаратилди. Бўлгуси шифокор сафдошларимиз «Саломатлигингиз ўз қўлингизда» мавзусидаги давра суҳбатида инсон саломатлиги, касалликлардан сақланиш ва гигиена қоидалари ҳақида сўз юритдилар.»Covid” инфекцияси билан боғлиқ жамоатчиликни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Тадбир иштирокчиларига мавзу юзасидан тайёрланган эслатма материаллар тарқатилди.
«Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг