Соғлом жамият тараққиёт гаровидир

26.05.2021 14:05:52

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 18 май куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ҳа, албатта, соғлом авлод – соғлом миллат, соғлом жамият ва тараққиёт гаровидир. Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир. Биз оилага ҳаёт давомийлигини таъминлайдиган, келажак насллар тақдирига кучли таъсир кўрсатадиган тарбия маскани сифатида қараймиз. Яна соғлом фикрли кишигина ҳаётга теран нигоҳ ва эзгу ғоялар билан қарайди.

Видеоселекторда юрак қон-томир, ошқозон-ичак, нафас йўллари тери касалликларига диагноз қўйиш, даволаш ва реаблитация жараёнлари бундан буён туман даражасида амалга ошириш мумкинлиги хусусида фикр мулоҳазалар айтиб ўтилди. Шу кунгача кўз микрохирургияси, юрак қон-томир стендлаш, урология, травматология, кўкрак ва қорин бўшилиғи йўналишларидаги жарроҳлик муолажалари учун албатта, пойтахтга борилган бўлса, эндиликда бу каби муолажаларни вилоят даражасида ташкил қилиш учун шароитлар етарли бўлади. Яъни, тиббиёт тизими босқичма босқич такомиллашиб бормоқда. Бироқ аҳолига қулайликларни янада кенгайтириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган  ишлар талайгина. Шу боисдан тизимда эндиликда 5 та йўналишда жиддий ўзгаришларга старт берилади. Миллионлаб юртдошларимиз тақдирига дахлдор ушбу масала видеоселекторда муҳокама қилинди. Унда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари бўйича ўзига хос янги механизмлар кун тартибига қўйилди.

“Соғлиқни сақлаш тизимига ҳар йили бир неча триллионлаб маблағ ажратилади. Халқаро кредитлар жалб қилинади. Ушбу ажратилаётган маблағлар самарасини халқимиз сезиши керак”,-деди давлатимиз раҳбари.

Ушбу тизимнинг самарадорлиги шундаки, ҳар бир фуқаро билан манзилли ишланиб, касалликлар эрта аниқланади ва даволаш ишларига ҳам шунча тез киришилади. Касалликни даволаш эмас,. олдини олиш керак, аслида.Шундагина даволаш ҳам, унга чора кўриш ҳам осон бўлади. Муҳим жиҳати шундаки, ҳозирги вақтда 250 дан зиёд касалликларнинг 87 тасини бирламчи бўғинда даволаш имконияти мавжуд. Бунинг учун мазкур бўғинни малакали кадрлар, шошилинч ёрдам учун зарур 500 хил дори ва 106 турдаги тиббиёт воситалари билан таъминлаш кифоя. Айтиш керакки, шу пайтгача бирламчи бўғинга бу даражада эътибор бўлмаган эди.

Бундан ташқари, йиғилишда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Аввало, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, болаларнинг тўғри овқатланишини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Мухтасар айтганда, мазкур йўналишлар асосида тиббиёт соҳасини ривожлантириш аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат кўрсатиш тизимини сифат жиҳатдан мутлақо янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз. 

Сардор ОЧИЛОВ,

Ёшлар парламенти аъзоси,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+