Сохта йўлни танламанг! 

17.06.2021 14:06:13

Миллий тест тизими устидаги машмашалар ҳақида ўқиб, ўзимнинг абитуриент даврларим эсимга тушиб кетди. Ўша пайтларда ҳам Х-вариант деган чалғитувчи нарсалар бўлар эди. Ўзим кўрмаган бўлсам-да, ён атрофдаги дўстларим, ўртоқларимдан кўп эшитардим. «Фалончи домлада Х-вариант бор экан, сотиб олсак зўр бўларди» каби қизиқишларга гувоҳ бўлардим. Аммо уларга эътибор бермасдим. Чунки онг билан эгалланган билимнинг қадр-қиймати барибир юқори эканлигини ҳис қилардим.

Ушбу мавзу бугун ижтимоий тармоқларда айланиб кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, бугун турли ҳудудларда ўқув марказлари очиб, уни бизнес мақсадга айлантириб олаётганлар сони ошмоқда. Бизнес юритиш яхши, аммо бу таълим тизими билан боғлиқ бўлса, айрим нуқталарни диққат билан ҳисобга олиш зарур. Яъни бизнес-таълим ўқувчиларда соғлом кайфият уйғота олиши, тенг рақобатни юзага келтириши керак. Шундагина таълим олувчи осон йўлдан бормасдан ўз меҳнати асосида билим олишга ҳаракат қилади.

Ёшларнинг онгини бузаётган бундай уйдирмалар жуда кўп салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Фарғона вилояти Қува туманида жойлашган “Diamond Valley” ўқув маркази, Андижон вилояти "Водий зиё" АТМ ўқув маркази ва “Мардиевлар” АТМ ўқув марказларида бўлиб ўтган воқеалар бунинг далили. Олди олинмаса кеч бўлади ... Ўзбекистон учун, унинг келажаги учун ... 

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+