Янгиликлар 1695
Сўровлар жавобини кутяпти
- Маҳалламизда электр энергияси таъминоти талаб даражасида эмас...
- Ишсизман...
- Ичимлик суви муаммоси ҳал этилишида кўмаклашсангиз...
- “Ёшлар дафтари”га киритилганман. Ҳозирча ишсизман. Томорқа ажратиб берилишига кўмаклашсангиз...
Деярли ҳар куни шу мазмундаги мурожаатлар сайловчилар билан учрашувларда кўтарилади. Ҳар бирига жавоб топиш, муаммолари ечимига кўмаклашиш мақсадида тегишли ташкилот идораларга сўровномалар юбораман. Жорий йил апрель ойигача мутасадди ташкилотларга 8 та сўровнома юборилган. Сўровларнинг барчаси ўз ижобий ечимини топиб келмоқда. Яқинда, “Пахтачи” ва “Ағрон” МФЙларида симёғочлар яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги тўғрисидаги туман электр тармоқлари корхонасига жўнатилган сўровларга эса ҳозирда жавоб кутилаяпти.
Партиянинг “Жамоатчилик назорати - қонун устуворлигининг гарови!” лойиҳаси доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирларда, умумтаълим мактабларида ота-она ва ўқитувчилар билан давра суҳбатлари ташкил этиш, тиббий хизматнинг аҳволи, аҳолининг дори-дармонлар билан бевосита таъминланиш ҳолатини ўрганиш ва таклифлар бериш, ижтимоий-сиёсий ҳаётда хотин-қизлар фаоллигини ошириш ҳам долзарб вазифа сифатида қаралиб, Эсабой, Боғонали, Жовулқосим, Пахтачи, Тўртайғир, Бешнайман маҳаллаларидаги умумтаълим муассасаларида 2021 йил апрель ойигача 20 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. “Ёшлар дафтари”га киритилган 10 дан ортиқ ёшларнинг “Жума элеватори” АЖга ишга қабул қилинишига эришилди. “Темир дафтар” рўйхатида турувчи ҳудудда истиқомат қилувчи 5 нафар хотин-қизларнинг иш билан бандлиги таъминланди.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 100 нафар кам таъминланган оилаларга турли хилдаги озиқ-овқатлари етказиб берилди. Ушбу хайрли ишлар баробарида жами 26 миллион сўмлик мурувват кўмаги кўрсатилди. Яқинда яна “Пўлатчи” маҳалласидан 18 нафар кам таъминланган оилаларга 100-200 донадан жўжа тарқатилди.
Шокир ПЎЛАТОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг