Сўз масъулиятини унутмайлик!

13.04.2021 21:04:51

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 2 апрель куни Фарғона вилоятининг Қува тумани “Қалин пўстин” маҳалласида  2001 йилда  туғилган фуқаро А.Анинг кутилмаган вафоти муносабати билан  турли муносабатлар берилган эди. Албатта фуқаронинг  вафотига оид турли муносабатларда А.А билан ИИБ ходимлари ўртасида келишмовчилик юзага келганлиги, ИИБ биносида фуқарога тан жароҳати етказилганлиги билдирилган. Маълум бўлишича,  фуқаро соғлиғи ёмонлашганлиги туфайли шифохонага олиб борилган.   Тиббий муолажаларга қарамай  20 ёшли йигит шу куни вафот этган.

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Қува тумани Кенгаши томонидан  мазкур  ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борилиб, мавзуга ойдинлик киритилди.  Қува туман Кенгашининг раиси Шоҳиста Мамажонова “Пахтакор” МФЙ раиси Икром Мисиров билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида МФЙ раиси марҳумнинг отаси Ёрқин Халилов чуқур қайғуда эканлиги, шунинг учун учрашиш имконияти йўқлиги, лекин шунга қарамай фарзандининг ўлимига ички ишлар идоралари ходимларининг ҳеч қандай даҳли бўлмагани, ўғлининг аввалдан буйрак етишмовчилиги касаллиги билан оғриганлигини таъкидлаганини маълум қилди.

Фикрлаш ва сўз эркинлиги инсоннинг конституцион ҳуқуқларидан биридир. Ахборотдан фойдаланиш ва уни тарқатиш учун ҳам бугунги кунда имкониятлар етарли. Аммо унутмаслик керакки,  берилган ҳуқуқнинг, сўз эркинлиги ҳамда ахборот тарқатишнинг масъулияти ҳам борки, бу ахборот тарқатувчининг зиммасидадир. Шундай экан, ижтимоий тармоқларда бу ҳуқуқимиздан фойдаланишдан олдин масъулият ва жавобгарликни ҳам унутмайлик!

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят  Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+