Янгиликлар 3101
Спорт билан соғлом ҳаёт сари
Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши депутатлари ташаббуси билан “Биз оилавий соғлом яшаймиз” акцияси ўтказилмоқда. Тадбирдан кўзланган бош мақсад спорт билан шуғулланишни кенг тарғиб қилишдан иборат.
Халқ вакиллари ўз сайлов ҳудудларида яшовчилар билан соғлом турмуш тарзи мавзусида суҳбатлашиш баробарида спортнинг инсон саломатлигига фойдаси хақида тушунча бердилар. Бугунги карантин даврида уйда қолиб, спорт билан шуғулланишга чақирдилар.
Ботиржон Муқимов, халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши депутати:
-Мустақиллик байрами арафасида оилавий спортчилар мусобақасини ўтказамиз. Бунинг учун ҳозирда ана шундай оилаларни ўрганяпмиз. Бу айни вақтда соғлом турмушнинг қарор топишига хизмат қилади.
Сиз ҳам соғлом яшашни истайсизми? Унда оила аъзоларингиз билан жисмоний машқларни бошланг.
Турсунбой НАБИЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Олтинкўл туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг