Спорт билан соғлом ҳаётга

14.12.2020 11:12:04

 

Бугунги кунда жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олишда аҳолини спорт билан шуғулланишга жалб этиш долзарб вазифага айланди. Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари асосида оммавий спортнинг инсон ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғибот қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жалақудуқ туманида халқ вакиллари иштирокида ўтказилган спорт тадбири айни шу мақсадга қаратилди.

Иштирокчилар спортнинг бир неча турлари бўйича ўзаро куч синашдилар. Айниқса, арқон тортиш, валейбол ва стол тенниси мусобақалари байрамона тус олди.

Тўйдихон АЛИБОЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:

-Биз депутатлар ҳар бир ишда жамоатчиликка ўрнак бўлишимиз лозим. Бугунги тадбирда ҳам айни шу мақсад кўзда тутилган. Қолаверса, ўз саломатлигимиз учун спорт билан шуғулланиш қанчалик фойдали эканлигини амалда яна бир бор кўрдик. Спортга ошно бўлган инсон ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамолликка эришади.

Сиз ҳам соғлом ҳаёт кечиришни истасангиз спорт билан шуғулланинг. Зеро, спорт соғлом турмуш тарзи гаровидир.

                                                                  Барнохон БОЗОРОВА,

                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ

                                            туман кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+