Спорт – ҳамма учун

09.12.2021 12:12:26

 

Олмазор туманидаги сув спорт турларига ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан 3-декабрь Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб тадбир ташкил этилди. Тадбирда партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши аъзолари, бир гуруҳ фаоллари, депутатлар, шунингдек  100 – ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатининг имконияти чекланган ўқувчилари, спортчи ёшлар иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, бугун мамлакатимизда имконияти чекланганлар манфаатини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  Давлатимиз раҳбари БМТнинг 46 сессиясида сўзлаган нутқида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш фаолияти чекланганлигини бартараф этиш, қоплаш (компенсация қилиши) учун шарт-шароитларни таъминловчи ҳамда уларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг иштирок этиш имкониятларини яратишни алоҳида таъкидлаган эди.  Партия томонидан ташкил этилган мазкур тадбир айнан юқоридаги мақсадларни кўзлаган ҳолда имконияти чекланган ёшларнинг спортга қизиқишларини уйғотиш каби эзгу мақсадларни қамраб олиб “Спорт ҳамма учун” шиори остида ўтказилди.

Тадбир аввалини кириш сўзи билан бошлаган ташкилотчилар спортчиларнинг чиқишларига омад тиладилар.

Тадбир давомида синхрон сузиш, саломда эшкак эшиш, сув полоси бўйича спортчиларининг чиқишлари қизиқарли ўтди.

Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан 100-ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернати ўқувчиларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+