Янгиликлар 1867
Спортчи шогирдлар медаллар билан қайтди
Аввал хабар берганимиздек, Янгибозор туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчилари, халқаро тоифасидаги ҳакам, партиядошимиз Бекберган Балтаевнинг шогирдлари спортнинг белбоғли кураш бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида республика биричилигида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб қайтишди.
Унда 90 кг вазнда Диёрбек Худойберганов 1- ўрин ва олтин медал, Ғиёсжон Раҳимбаев фаҳрли 2- ўринни қўлга киритиб кумиш медал, Нусрат Юлдошев ва Талант Юлдашев 3 – ўринни эгаллаб бронза медал билан тақдирландилар.
Бир сўз билан айтганда, устоз учун меҳнатларининг самарасини шогирдлари ютуқида кўраётгани улкан бахт ҳисобланади. Жонкуяр, тиниб-тинчимас, мамлакатимиз обрў-эътиборини спорт соҳаси билан дунё ҳамжимиятида ўз ўрнини топишда муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган партиядошимиз Бекберган Балтаевнинг кўп йиллик меҳнатларини қадрлаймиз ва ютуқлари бардавом бўлишини тилаймиз.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг