Янгиликлар 1404
«Справедливая Россия – Патриоты - За правду» етакчиси миннатдорчилик хати йўллади
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Россия Федерациясининг «Справедливая Россия – Патриоты - За правду» социал-сиёсий партияси раҳбари Сергей Миронов Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовнинг 21.09.2021 йилдаги партиянинг шу йил 17-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтган VIII чақириқ Россия Федерацияси Давлат Думаси Федерал Кенгашига бўлиб ўтган сайловлардаги муваффақиятли иштироки билан қутлаб ёзган табрик хатига миннатдорчилик хати йўллади.
«Справедливая Россия» етакчиси “Адолат” СДП раҳбарига ўз ташаккурини изҳор қилиб, келажакда партиянинг барча йўналишлардаги фаолиятини янада фаоллаштиришни режалаштираётгани маълум қилди.
С.Миронов партияларимиз ўртасидаги самарали ва дўстона ҳамкорлик халқларимиз манфаати йўлидаги Россия - Ўзбекистон кўп қиррали муносабатларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилишига умид билдирди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг