Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар - инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим омили

05.10.2020 08:10:26

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Судлар адолат учун хизмат қилиши керак” мавзусида тадбир ташкил этилди. Жиззах вилоят юридик техникумида бўлиб ўтган мазкур тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари, Жиззах вилоят юридик техникуми ўқитувчилари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда соҳада учраётган муаммолар, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш хусусида сўз борди.
Қолаверса, тадбир иштирокчилари томонидан суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, мамлакатимизда ўтган қисқа давр мобайнида яхлит суд ҳокимияти тизимини шакллантириш вазифаси муваффақиятли ҳал этилганлиги, судлар суд қарорларини ижро этиш каби ўзларига хос бўлмаган вазифалардан озод қилингани, судьяларнинг мустақиллиги ва ҳуқуқий кафолатлари тизимининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Судлар тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилгани хусусида фикрлар билдирилди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа ходимлари томонидан атрофлича маълумотлар берилди.

 

Шарофат ХАСАНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши
мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+