Янгиликлар 1634
Судларнинг фаолияти сизни қониқтирадими?
Айни кунларда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонуннинг 8-33-моддаларига мувофиқ депутатлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Мазкур учрашувларда судлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳада фуқароларни қабул қилиш учун яратилган шароитлар, суриштирув, тергов ҳамда суд органларининг қарорлари ва хатти ҳаракати устидан қилинган шикоятлар ва уларни кўриб чиқилиши натижалари ўрганиляпти. Шунингдек, одил судловни амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ҳамкорлик ва масалаларига эътибор қаратиляпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова айни шу мақсадда Жиноят ишлари бўйича Андижон туман судида бўлди. Юқоридагилар билан бир вақтда фуқароларнинг суд тизимидаги ислоҳотлардан қанчалик рози эканликларини ўрганди. Суд раиси Музаффархон Сиддиқов томонидан фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга ҳам эътибор қаратди. Ўндан ортиқ фуқароларга “Судларнинг фаолияти сизни қониқтирадими?”, дея берилган саволга ижобий жавоб олинди.
М.Адҳамжонова, депутат:
-Адолатли жамият қуришимизда судларнинг роли катта. Фуқаролар уларнинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилишлари зарур. Бунинг учун соҳа ходимларининг масъулиятини ошириш билан бирга жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш мақсадга мувофиқдир.
“Адолат” СДП Андижон вилояти
кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг