Янгиликлар 2655
Сув балосидан асрагин!
01.05.2020 19:05:09
Бугун Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасидан сув чиқиши натижасида Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктида истиқомат қилувчи минглаб юртдошларимиз талофат кўрдилар. Президентимиз Шавкат Мирзиеёв томонидан қисқа фурсатда вазиятни ўнглаш, аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП ушбу таҳликали вазиятда Сирдарё аҳолисини ҳар томонлама қўллаб қувватлашини маълум қилади. Зеро бундай синовли вақтда бир биримизга мадад бўлишимиз, жипслашимиз зарур. Аллоҳ юртимизни турли балолардан асрасин.
Муҳаммад ВАЛИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
“Адолат” СДП фракцияси аъзоси
Фикрингизни қолдиринг