Сув ичишни истаган сув йўлини тозалайди

04.03.2020 12:03:04

Халқ депутатлари Избоскан тумани кенгаши депутати Дилфузахон Аҳмедова Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг  “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларни МФЙ фаоллари билан жамоатчилик назорати тартибида ўрганмоқда. Тумандаги “Ойбек” МФЙда яшовчи айрим фуқаролар оқава сув муаммосини кўтардилар.

Халқ вакили ўрганиш натижасида савол қўйди: Сув йўлини ким тозалайди? Ота-боболаримиз хар йили баҳор келиши билан хашар уюштириб, бу ишни амалга оширганлар.

Депутат ташаббуси билан маҳалладошлар иш бошлади, сув йўллари тозаланди, маиший чиқиндилар олиб ташланди. Энди ҳудудда муаммога ўрин қолмади.

        

                            Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

                                      вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+