Янгиликлар 1763
ТАБРИКНОМА
Ҳурматли Абдукамол Шодиевич!
Сизни таваллуд кунингиз ва муборак 60 ёшлик юбилейингиз муносабати билан партиямиз Сиёсий Кенгаши ва Марказий аппарати жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.
Сизнинг партиямиз мақсад-вазифалари ҳамда ғояларини жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш йўлида самарали фаолият кўрсатиб, электоратимиз орасида партиямизга бўлган ишончни мустаҳкамлашга, партия обрўси ва нуфузини юксалтиришга қўшаётган ҳиссангиз, “Архив сиёсатида қонун устуворлиги”, “Таълим тизимида тиббий хизмат”, “Ички йўллар жамоатчилик назоратида”, “Тозалик йўлида бирлашайлик” каби 10 дан ортиқ партия лойиҳалари ташаббускори бўлганингиз бизга фахр-ифтихор бағишлайди.
Шунингдек, етук ҳуқушунос, иккинчи малака даражали судья, биринчи даражали адлия маслаҳатчиси сифатида “Ўзбекистон Республикасида сайлов ҳуқуқи ва жараёни”, “Сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови”, “Бағрибутунлик” каби 20 дан отриқ ижтимоий-сиёсий китоблар муҳаррири, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси сифатида бир қатор китоблар ва 500 дан ошиқ бадиий, илмий ва илмий-публицистик мақолалар муаллифи эканлигингиз туфайли шогирдларингиз ва партиядошлар Сизга ҳавас билан қарашади.
Сиз 2010-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси сифатида ўз ташаббускорлигингиз билан мамлакатимизда амалга оширилган кенг қамровли ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга улкан ҳисса қўшдингиз. Бугун “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари сифатида талабчан ва фидойилигингиз туфайли партиямиз кенг жамоатчилик орасида ўз ўрни ва салоҳиятига эга бўлиб келмоқда. Шу билан бирга, партия Сиёсий Кенгаши ва Ижроия Қўмитаси аъзоси сифатидаги самарали фаолиятингиз туфайли партия мафкураси, дастурий кўрсатмалари ҳамда партия Дастурини ишлаб чиқишдаги фаоллигингизни алоҳида эътироф этиш жоиз.
Қадрли Абдукамол Шодиевич!
Сизни таваллуд айёмингизнинг қутлуғ санаси – 60 ёшга тўлганингиз билан самимий қутлаган ҳолда, Сизга, энг аввало, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик ва фарзандларингиз камолини кўриб юришингизни тилаймиз. Фаол раҳбар, етук ҳуқуқшунос ва қалами ўткир ижодкор сифатида мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида қилаётган хизматларингизда, дастурий мақсад-вазифаларимизни ҳаётга татбиқ этиш борасидаги саъй-харакатларингизда Сизга куч-қувват, омад ёр бўлишига тилакдошмиз!
Хурмат билан,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сиёсий Кенгаши раиси Н. Умаров
Фикрингизни қолдиринг