Янгиликлар 895
Тадбиркор кредит олишга эҳтиёжи борлигини билдирди
Янгиариқ туман Кенгаши депутати Шавкат Худайберганов ҳамда партиянинг туман Кенгаши фаоллари ҳамкорлигида тумандаги 19-сон мактабда “Пўрсанг” маҳалла фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул жараёнида 2-гуруҳ ногирони, 2 нафар фарзанднинг онаси Бакпошша Хайитова уй-жой масаласидаги муаммоларини баён этиб, уй олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат этди.
Тадбиркорлик қилиб келаётган Рохатой Рўзибоева хусусий боғча қурилишини бошлаб юбориганини аммо, молиявий томондан муаммоларга дуч келгани тўғрисида гапириб, кредит олишга муҳтожлиги борлигини билдирди.
Шунингдек, қабул жараёнида бандлик, тиббиёт ва бошқа масалалар юзасидан кўплаб мурожаатлар бўлди.
Депутат - Шавкат Худайберганов муаммоларни атрофлича ўрганиб, мурожаатлар ечим топишини билдириди ва тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариш масалласига киришди.
Туманда ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Барногул САПАЕВА, “Адолат” СДП
Янгиариқ туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг