Тадбиркорга кредит маблағлари ажратилди

16.06.2021 16:06:55

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 8 июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тизимини жорий этиш белгиланди ва Давлат солиқ қўмитасида янги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилди. Бўлим кўмак зарур бўлган тадбиркорлик субъектларни аниқлаб, уларга керакли амалий ёрдамни кўрсатади. Жумладан, товар айланмаси ҳамда ходим сони камайган, ёрдам сўраб марожаат қилган (сўнги 1 йил давомида), солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича камчиликларга йўл қўйган, банк айланмасини бажармаган тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, муаммолари ечими бўйича тегишли тартибда иш олиб борилади.

Жумладан, Қўштепа туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида тизим асосида 297 та тадбиркорлик субъектларининг барчаси босқичма босқич ўрганилди. Аниқланган муаммолардан 202 тасига кўмак берилиб бартараф этилган. Бунда солиқ органига алоқадор масалалар 165 та бўлиб, тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритишга кўмаклашиш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш шулар жумласидандир.

Мисол учун "QO'SHTEPA PLAST PROFIL" масъулияти чекланган жамият раҳбари Муҳаммадамин Райимов билан суҳбатлашилиб, дастлабки бухгалтерия ҳисобини юритишга оид зарур тушунчалар берилди. 11 та иқтисодий қийинчиликка учраган тадбиркорлик субъектларга  кредит кераклиги юзасидан ҳудудий банкларга, 24 та тадбиркорлик субъектларига ер ва бино олишда кўмаклашиш мақсадида ҳудудий ҳокимликларга, 2 та тадбиркорлик субъектларига газ, сув, электр ва канализация муаммоларини ҳал этиш мақсадида ҳудудий газ, сувоқава, электр ва ҳокимият органларига мурожаат хатлари юборилди.

Шунингдек, ўтказилган суҳбатлар жараёнида 1 нафар тадбиркорлик субъекти томонидан кредит олиш истаги билдирилганлигидан келиб чиқиб, ТИФ “Миллий банки” АЖ Фарғона вилояти филиалига  амалий ёрдам бериш юзасидан инспекциянинг хати юборилди ва кредит ажратилишига ёрдам берилди. Мисол учун, "SHUKRONA OILA BAXTI" оилавий корхонасига интенсив боғ яратиш учун 3 йил муддатга 150,0 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди.

 “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида ўтказилаётган ўрганишлар давомида янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларини оёққа туриб олишлари учун дастлабки 6 ойда бухгалтерияни юритиш, ҳисоботларни тўлдириш, уларнинг муддатлари, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ва бошқа йўналишларда солиқ идоралари кўмаги бериб борилмоқда ҳамда солиқ идораларига боғлиқ бўлган муаммоларнинг ўз вақтида ечими топилмоқда.

Кўриниб турибдики, Президентимиз мурожаатномасида таъкидланган “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили давлат солиқ идоралари фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб бормоқда. Натижада тадбиркорлик субъектларининг солиқ идораларига ишончи ортиб, уларнинг фаолият йўналиши кенгайишига олиб келмоқда.

 

Наргизахон УМАРОВА,

Қўштепа туман ДСИ тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бош инспектори,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+