Тадбиркорнинг қарори «Адолат» бўлди

20.06.2024 14:06:51

Шаҳрихонлик ёш тадбиркор Машрабжон Исақов юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кузатиш баробарида унинг фаол иштирокчиси бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бунга қандай эришиш мумкин, деган савол уни қийнарди. Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган сиёсий ўқув машғулотларида саволига жавоб топгандек бўлди. Сиёсий партиялар фаолияти унда қизиқиш уйғотди.

Машрабжон Исақов, Ёш тадбиркор:

-Тўғриси, мен сиёсий партиялар фақат сайлов жараёнларида ишлайди, деб ўйлардим. Билсам уларни ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари давлатимизнинг бугунги сиёсати билан уйғун экан. Ўзбекистон «Адолат» СДП аъзоларининг ижтимоий соҳага бўлган эътибори, инновацияни қўллаб-қувватлаши менга маъқул бўлди. Шу партиянинг аъзоси бўлишга қарор қилдим.

Сафимизга фаол ёшлар қўшилмоқда. Зеро, Ўзбекистоннинг келажаги уларнинг қўлида.

«Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+