Янгиликлар 3100
Тадбирли ва тартибли бўлишимиз лозим
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Марказий Осиёда цивилизация яратган, юртидан ёвларни қувган, қанчадан қанча синовли кунларни бошидан ўтказган, ўзига хос маданият билан шаклланган юртмиз. Бугунги кунда халқимиз яна бир синовли кунларни бошидан ўтказмоқда. Бутун дунёни ташвишга солган Covid-19 Ўзбекистонни ҳам чеклаб ўтмади. Коронавирус Ўзбекистон дохил дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатларга етиб борди. Хитойнинг Ухан шаҳрида пайдо бўлган коронавирус Антрактидадан ташқари барча қитъаларга ёйилди. ЖССТ томонидан бу касаллик пандемия (юнонча “пандемос” – ёппасига, халқаро) деб аталди.
Хўш, бу пандемия даврида кўпни кўрган халқимиз қандай ҳаракат қилди? Ҳукуматимиз томонидан вирусни тарқалишининг олдини олиш учун бир қанча чора-тадбирларнинг вақтида жорий қилиниши ва одамларимизнинг карантин қоидаларига риоя қилиши натижасида бошқа мамлакатларга қараганда бизда касаллик тарқалиши секин ва даволанганлар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Шуни инобатга олиб карантин қоидалари босқичма босқич юмшатилмоқда. Лекин кўпчилик инсонларнинг яна эътиборсизликка, карантин қоидаларини менсимасликка ўхшаш ҳаракатлари кўнгилни хира қилади. Шунинг учун Президентимиз Ш.Мирзиёев йиғилишлардаги ўз нутқларида аҳолига карантин қоидаларини унутмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, ўз саломатликларига эътиборли бўлишларини таъкидлаб ўтмоқдалар.
Бугун дунёга таҳдид солаётган муаммо – коронавирус билан курашиш бизга нимани ўргатди?
- тан олиш керак, у ҳар қандай ҳолатда тадбирли ва тартибли бўлишимиз лозимлигини кўрсатди.
- вирус билан курашиш бизни покликка, тозаликка ўргатди. Албатта, муқаддас динимиз – Ислом дини поклик, тозалик динидир, у поклик иймондандир деб таълим беради.
-соғлик Яратган томонидан бизга берилган қанчалик улкан бойлик эканлигини кўрсатди.
- борига қаноат қилиш, шукр қилишни ўргатди.
Албатта, бундай синовли кунларда халқимиз бирлашса, ҳар қандай синовли кунлардан эсон-омон ўтамиз!
Хуршид ДАВЛЕТОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши ижрочи котиби
Фикрингизни қолдиринг