Янгиликлар 770
Тадбирнинг иккинчи куни ҳам болажонлар қувончига қувонч улашди
28.12.2021 18:12:51
Бугун тадбирнинг иккинчи куни Болалар гематологияси ва онкологияси ва клиник иммунологияси марказида “Янги йилни янги орзулар билан” мавзусида кўчма арча байрам тадбири бўлиб ўтди.
“Хаста дилларга меҳр бер” акцияси кўп йиллардан бери партия томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон” хайрия акциясининг узвий давомидир. Анъанавий акция донорлик тадбирларини ўз ичига олиб, онко-гематологик хасталикларга чалинган болалар учун ўз қонидан эҳсон қилишга қаратилган бўлса, янги “Хаста дилларга меҳр бер” акцияси ушбу бемор болажонларни байрам билан табриклаш, қувонч улашиш ва совғалар билан рағбатлантиришни мақсад қилган.
Фикрингизни қолдиринг