Янгиликлар 1295
Таклиф: “Курсдошлар” ижтимоий тармоғи
“Курсдошлар” ижтимоий тармоғи - билим олиши, эгаллаган мутахассислиги
бўйича фаолиятини йўналтириши ва эришган ютуқ ва натижалари билан
ўртоқлашишдек муносабатларда талаба дўстлигини янада мустаҳкамлаш
мақсадида тузилган – ижтимоий тармоқ
Ҳаётимизда ижтимоий тармоқларнинг ролига эътиборни қаратсак, у қанчалар қулайлик яратаётганликларини амин бўлишимиз мумкин. Аммо, бахтга қарши, одамларнинг кўчага чиқиб ва бир-бири билан учрашиши, муносабатда бўлиши орқада қолмоқда (айниқса, пандемия-2019 ҳам бунга йўл хамон қўймаяпти).
Маълумки, ҳозир ёшлар ва пенсионерлар Интернетдан бир-бири билан боғланиш учун кенг фойдаланмоқдалар. Бу айнан шу муносабат билан, шу асосда ижтимоий тармоқ ўйлаб чиқарилаган. Унинг ёрдамида уйдан чиқмай туриб, мамлакатимиз ва дунёнинг ҳар хил бурчаклари билан боғланишда фойдаланиш мумкин.
Бир сўз билан одамлар учун ижтимоий тармоқ, муҳим роль ўйнамоқда. Муҳимлигининг асоси қуйидаги устиворликлардан иборат:
- дўстлар, қариндош-уруғлар, ҳамкасабалар билан муносабатда бўлиш;
- бизнеси учун мижозларни қидириш;
- шу жумладан, курсдошлар билан дўстлик муносабатларида давом эттириш.
Маълумки, 2006 йил 26 мартда Россияда “Одноклассники” (Синфдошлар) – ижтимоий тармоғи ташкил этилган. Унинг эгаси MailGroup компанияси ҳисобланади. Бугунги кунда у нафақат Россияда, хатто Ҳамдўстлик мамлакатларида, ҳам танилган сайт ҳисобланади.
Унда фойдаланиш жараёнини ўрганиб, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти (ТИИИМСХ)нинг 1973 йил қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети битирувчиларининг Тошкент, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги учрашувидан бу каби учрашувларни ташкиллаштиришдаги қийинчиликлар, курсдошлар билан боғланишлардаги қийинчиликлар, уларни излаб топиш, уларни битирганидан сўнг касби бўйича фаолиятидаги эришган ютуқлари, учраган қийинчиликлар ва муаммолари, яшаш шароити ва манзиллари, алоқа воситаларидаги ўзгаришлар, соғлом турмуш тарзи, курсдошлари билан дўстлик алоқалари, касбий фикр ва тажриба алмашиш алоқалари, устозларилари билан алоқалари, соҳадаги ва соҳага киритган инновациялари ва бошқа фаолиятида муносабатлар деярли мавжуд эмаслиги аниқланди.
Шундан келиб чиқиб, интернет имкониятларидан фойдаланиб, курсдошларимиз муносабатларида қандай бурилиш ясаш мумкинлигига бағишланган қуйидагиларни таклиф қиламан.
Аввало мен ўз тажрибамдан келиб чиқиб, яъни компьютер ва мобил телефонни Интернет “Телеграм” канали тормоғига улаб, ундан кенг фойдаланиб, турли ёзишмаларни, илмий ва оммабоп мақолаларни эълон қилишим, китобларни ёзиб ва нашрга тайёрлаш, уларни ОАВлари ва нашриётларга етказиш, касбим ва қизиқишимга оид интернетдаги янгиликлик ва маълумотлардан фойдаландим. Уни гуруҳларимизга, алоқадор яқинлар, ҳамкасабаларимга улашиш, нуқтаи назари билдириш, хабардор қилиш, хаттоки, қариндош-уруғ, авлоднинг билан янгиликлар, табрик, таъзияларни билдириш, бир сўз билан уйдан чиқмай, ZOOM орқали мен аъзо бўлган Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг мажлислари ва Пленумлари ва бошқа тадбирларда иштирок этиб келмоқдаман.
Шу тариқа мен улар билан тез-тез юзма-юз учрашмасам-да, ҳар куни, ҳафтада бир-икки бор заруриятига кўра, маълумотлар алмашиб тураман. Уйдан камдан-кам чиқсамда ҳамкасабаларим ўз фахрийсини, дўстларим ва қариндошларим, авлодим ўз ака-укасини ёдидан чиқармай, боғланмоқда. Мени ҳам ўз гуруҳимда янгиликларидан вофиқ қилиб келмоқда.
Ҳозирги кунда телеграм каналида , пост қўйиб (пост – бу маълумот блоки бўлиб, ижтимоий тармоқдан фойдаланиш), блог орқали – тармоққа боғланиш муҳитини яратиш интернетдан фойдаланишга имкон яратганман.
Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг матбуот сайти, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Фахрийлар Кенгаши”, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги портали ва “Энергоэффективность” (Энергия тежамкорлиги) гуруҳи, “Шарқ” нашриёти, “Фан ва инновацион ривожланиш” журнали, “Тошкент ҳақиқати” газетаси, “Исломобод” МФЙ сайти, “Скандинавча юриш” билан шуғулланувчиларнинг “Саломатлик” гуруҳи, дўстлар, таниш-билишлар, ва авлодимиз (шажарамиздаги “ака-ука, тоға ва жиян” гуруҳида) билан гуруҳларда фаол иштирок этиб, уларга таалуқли мақола, маълумот, янгиликлар, тавсия-таклифлар билан қатнашаман ва улардан ҳам қизиқарли маълумотлар олиб келаман. Мен ва мен билан боғланаётганлар мингдан ортиқни кишини ташкил қилади. Мени йўллаган постларимга улардан муносабатларини билдирган коментарийлар оламан. Улар мени руҳлантиради ёки ўйлашга ва янги фикрлар билдиришга мажбур қилади. Натижада мен кўп янгиликлардан, янги фикрлар, таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишга, ҳаёт тарзимиз, мамлакатимиз ривожи, халқимиз фаровонлиги йўлидаги муваффақиятлар ҳақида доимо хабардорман.
Тошкент шаҳри ва вилоятдаги курсдошларим билан ҳам телефондан ташқари, Интернетнинг Телеграм канали орқали сайтида боғланиб тураман.
Мана энди учинчи йилки, учрашаётган ТИИИМСХнинг қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультетини 1973 йил битирувчилари курсдошлар билан учрашиб келамиз. Ушбу телеграм каналини тузиш таклифи билан чиқиб, уларнинг Хоразмдаги учрашувини Альбом ва видео қилиб, улашмоқдаман. Уларнинг институтни битиргач, мутахассислиги ва бошқа соҳалардаги фаолиятидаги эътиборга лойиқ воқеликларни талабалар учун амалий ишлар сифатида ёритиш ва оммалаштиришимни курсдошларим сўрашди. Буни амалга оширсак талабалар учун мутахассис инженер - катта авлоднинг ёшларга амалий ишдаги ўз тарихини улашиш бўлади.
Шу кунга қадар, мен курсдошларимнинг 5-6 таси билан ижтимоий тармоқда телефон ва телеграмда боғланиб турар эдим. Бизнинг Хивадагидаги курсдошлар билан учрашувимизга тайёргарлик кўришда ва унинг ўтиши давомида шуни аниқладимки, курсдошларимизнинг кўпчилиги ижтимоий тармоқдан фойдаланмас экан. Уларнинг кўпчилиги мобил телефондан, Интернетдан фақат гаплашиш, ёзиш учун фойдаланиб, ижтимоий тармоқлардан фойдаланмас экан.
Маълумот учун шуни айтиш мумкин: ижтимоий тармоқ (социа́льная сеть) — онлайн-майдон (платформа), бўлиб, муносабатлар, танишиш қизиқишлари, қарашлари ўхшаш кишилар ўртасидаги муносабатларда ёки офлайн-алоқа, шунингдек, кўнгил очар (музика ва фильмлар) учун фойдаланилади.
Унинг турлари
Ижтимоий тармоқдан ташқари қуйидаги турдаги ресурслари (Веб 2.0) форматда) мавжуд:
1.Ижтимоий гаровлар; Ижтимоий катологлар; Ижтимоий библиотека.
- Махсуслаштирилган ижтимоий тармоқлар: касбий ижтимоий тармоқлар; корпоратив ижтимоий тармоқлар.
3.Ҳужжатлар билан ишлаш учун хизматлар.
Касбий ижтимоий тармоқлар касбий мавзуда муносабат билдириш учун тузилиб, тажриба, маълумотлар алмашиш, бўш иш ўринлари қидириш ва таклиф этиш, тадбиркорлик алоқаларини ривожлантириш учун тузилади. Биз ушбу ижтимоий тармоқ туридан кенг фойдалансак мақсадга мувофиқ бўларди.
Курсдошлар кимлар? Бу ҳақида Сиз эшитган “однокласники” (синфдошлар)дан ўлароқ, малакали олий таълим олган мутахассислар бўлиб, институт ёки университетларнинг битирувчи, малакали мутахассислардир. Лекин, аниқлашимизча, уларнинг аксарияти, Интернетдан бу усулда фойдаланмаган ёки ижтимоий тармоқ ҳақида чуқур тушунчага эга эмас. Нафақат курсдошлар, унинг оилаларига, ҳам Интернетдан фойдаланиб, бизнес қилиш учун ҳам буни билиши ва ундан қай тарзда тўғри фойдаланиши фойдадан ҳоли эмас.
Агар мамлакатимиз институт ва университетларидаги талабалар ўртасида шу каби ижтимоий тармоқдан фойдаланишни жорий этилса, талабаларнинг “олтин даври” нафақат ўқиган даври, хатто уларнинг ишлаб чиқариш ва ҳаётида ҳам давом этиши, касбий фаоллигини мониторинг қилиш, мутахассисни ишлаб чиқариш ва ҳаётидаги ютуғи ва қийинчилик ва муаммоларга дуч келганлигини, келгусидаги тайёрланаётган кадрларга билим беришда яна нималарга эътибор бериш зарурлигига хулосалар қилинар ва ундан фойдаланиб, ҳозирги давримизга мос кадрлар тайёрланарди.
Шунинг учун азиз курсдошлар! ушбу “Курсдошлар-1973” ижтимоий тармоғини шакллантирайлик ва ундан кенг фойдаланиб, яна ҳам касбий, дўстлик алоқаларимизни мустаҳкамайлик, ёшларга тажрибаларимизни улашайлик.
Камолжон Шадиметов,
курсдош. академик.
Интернетдаги “Телеграм”
рақами 98-126-70-57
Фикрингизни қолдиринг