Талабалар билан учрашув ташкил қилинди

19.01.2021 09:01:27

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига қаратилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллигига бағишланиб учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали  раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар қатнашди.

Тадбир мазмунидан келиб чиқиб, Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали директори Ф.Худойбердиев ва партия ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари, Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгаши депутати Р.Отарбаевларнинг маърузалари тингланди.

Маърузачилар давлат раҳбарининг мурожаатномасида 2021 йилга ном бериши шунингдек, мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифаларга, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишларга кенгроқ тўхталди.

Бундан ташқари, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан республикамиздаги барча ҳарбий зобитлар, орган ходимлари, қолаверса, эл-юрт хизматида камарбаста бўлаётган эр йигитларимизни самимий қутлаб Она Ватан тинчлигини сақлаш, унинг тупроғини кўзимизга суртиш, уни ҳимоя қилиш шу Ватанда яшаб улғаяётган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Бу муқаддас туйғуни улғайиб бораётган ёш авлод онгига сингдириб бориш Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг ҳам асосий вазифаларидан бири ҳисобланишини партия фаоли маълум қилиб ўтди.

Тадбир якунида талаба-ёшлар асосан мурожаатнома бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларини беришди ва тўлиқ жавоблар олишди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+