Талабаларга учун турар-жой ва шароитлар кенгайтирилади

19.04.2021 17:04:28

  

Президентимиз раислигида 13 апрель куни  бўлиб ўтган ёшлар  сиёсатига оид вазифалар ижроси таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида уларни қийнаб келаётган кўплаб муаммолар тилга олинди  ва шубҳасиз ҳар бир ёш кўнглидаги гап бўлди.

Биз доимо  таянчимиз ва суянчимиз ёшлар, ёшлар бизнинг келажагимиз дея бонг урамиз.  Лекин маҳалладаги, қишлоқдаги оддийгина ёшлар  ёрдам сўраб мурожаат қилганида уларнинг муаммоларига аксарият ҳолда бепарво муносабатда бўлинади.   Ёхуд олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаблар ҳаётига назар соладиган бўлсак, айнан турар-жой масаласи оғриқли нуқталаримиздан бири бўлиб келган.  Талабаларнинг асосий қисми ижарада туриб, таълим олишади. Ваҳоланки, йигит-қизларимиз ва оиласига бу нафақат молиявий зарар етказиши, балки  талабанинг ўзи  айнан зарур маблағни топиш учун турли ишларга аралашиши охир-оқибатда  турли гуруҳларга қўшилиб  қолиши, дарсларга вақтида келмаслиги ва ҳаёти батамом издан чиқиши эҳтимолини оширади. Талабалар турар-жойларининг  афзалликларини барчамиз яхши биламиз. Энг аввало йигит-қизларнинг  юриш-туриши назоратда бўлади.  Жумладан, келиб-кетиш вақти, ким билан мулоқот қилаётганлиги, белгиланган вақтда ўз хонасида бўлиши,  тартиб-интизомга қатъий риоя этиши каби талаблар қўйилади. Яқинлари назоратидан узоқда бўлган даврда умумий ётоқхона тартиблари ёшлар тарбиясида сезиларли аҳамиятга эга бўлади. Айнан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 4.4 триллион сўм маблағ янги ётоқхоналар қурилишига йўналтирилиши ёшларнинг чуқур билим олиши,  ортиқча моддий сарф-ҳаражатларнинг олди олиниши ҳамда бу борадаги мавжуд муаммоларнинг ўз ечимини топишига хизмат қилади.  Шунингдек, видеоселектор йиғилишида ижарада турган талабаларга кўмаклашиш,  тўловларнинг маълум қисмини тўлаб бериш масаласида ҳам қатор  вазифалар белгиланди. Давлатимиз раҳбари  ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганлигини маълум қилди. 

Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшамоқда. Фарзандларимизга 1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади. Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Навбатдаги ўқув йилида эса мазкур мақсадларга 100 миллиард сўм ажратилади, – деди давлатмиз раҳбари.

 

Шерзод КАРИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси,

 Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+