Таълим тизими такомиллашмоқда

14.06.2021 18:06:02

Таълим тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасига бўлган эътиборни янада кучайтириш  масалалари  бўйича Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармони муҳокамалари бўлиб ўтмоқда, бу янгилик ўз навбатида  янги Ўзбекистоннинг яна бир тарихий воқейлиги  сифатида давом этмоқда. Чунки, таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш айниқса таълим соҳасида фаолият юритаётган устоз ва мураббийларнинг кейинги пайтлардаги нуфузи ва салоҳиятини ошириш, умуман дарс ва соатлар ҳамда ўқув режаларини шу билан бирга мактабларнинг моддий техник базасини, уларнинг жойлашувини қайта кўриб чиқиш каби устувор вазифалар илгари сурилгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

Беш  банддан иборат бўлган ушбу Фармонда олий таълим тизимида ўз-ўзини  бошқарув тизимига ўтиши ва ўз  ҳаражатларини ўзи қоплай олиши мумкин бўлган олий таълим муассасаларига  имкон берилиши, мамлакатимизда таълим соҳасини тубдан ўзгартиришга имкон яратди.

Ушбу Фармон  халқчил ва ҳаётийлиги билан  учинчи ренессанснинг асосий бўғими ҳисобланган таълим тизимини такомиллаштиришга,  юртимиз равнақи, иқтисодиёти ва  келажагига хизмат қилиши шубҳасиздир.

                                                                                      Саодат МАШАРИПОВА,

партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+