Таълимда коррупцияга йўл бермаймиз

09.06.2021 14:06:35

Ўзбекистон коррупцияга қарши курашда узоқ муддатли ижобий динамикани намойиш этувчи 16 та давлат қаторига киради. Бу ўз ўзидан ҳар биримизни бу ҳаракатда фаол қатнашиш орқали коррупцияни таг томири билан йўқотишга бошлайди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт иниститутида ташкил этилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. 

Коррупция ботқоғига ботганлар жамият тараққиётига ғов бўлади. Айниқса, таълимда бунга йўл қўйиш энг оғир жиноят. Шу сабаб маърузаларда таълимда коррупцияга йўл бермаслик кўрсатиб ўтилди. Бу билан келажак авлодни соғлом муҳитда камолга етказишга эришилади.

Жиноятни олдини олишда жамоатчилик орасида тарғибот ишларини кучайтириш мақсадга мувофиқ. Шундан келиб чиқиб “адолатчи-тиббиётчилар” жойларда  тарғибот ишларини амалга оширишга келишиб олдилар.

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+