Таълимга эътибор – тараққиётга пойдевор

29.12.2020 20:12:49

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди. Ушбу Мурожаатномада якунига етаётган йилда қўлга киритилган натижалар, эришилган ютуқлар атрофлича таҳлил этилиб, сарҳисоб қилинди. Йўл қўйилган камчиликлар ҳам таҳлил қилинди. Давлат аҳамиятига молик ҳар бир масала юзасидан аниқ далиллар асосида муносабат билдирилди. Мурожаатномада Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил учун ўйланган ва мақсадли режалари ўз аксини топганини кўришимиз мумкин.

Жумладан, Президентимиз томонидан  2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди. Бу эса ёшларга ва аҳоли саломатлигига эътибор ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ ва долзарб бўлишини  англатади.

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари таълимга ҳар қачонгиданда кўпроқ эътибор қаратаётгани, бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган мақсадли режалар, қабул қилинаётган қонунлар ва бугун давлатимиз раҳбари томонидан ўқиб эшиттирилган Мурожаатномада ҳам  асосий этибор таълимга қаратилгани ҳам қувонарли ҳол албатта.  Зеро таълимга, ёшларга берилаётган этибор келажакда ўз мевасини беради, албатта. Эртанги кунимиз, давлатимизнинг эртанги ривожланиши шу ёшларимиз қўлида. Эртанги Ўзбекистонни ривожланган, юуқори салохиятли давлатлар қаторида кўришни ҳохласак бугунги ёшларимизга яхши билим беришимиз керак.   

Дониёр НУРМУҲАММЕДОВ,

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Марказий аппарати етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+