Янгиликлар 574
Танқид бизни фаолликка чақирди
Ҳар бир соҳада иш ҳужжатларини тўғри юритиш тартиб ифодаси. Бир ишни бажарсангда, расмийлаштириб, изини қолдирмасанг вақт ўтган сари унутилади. Қолаверса, заруратда буни кўрсатишнинг имкони бўлмайди.
Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Расулов андижонлик «адолатчилар»нинг иш фаолиятини ўрганиш жараёнида партиянинг Жалақудуқ туман кенгашида бўлиб, айни шу масалага эътибор қаратди. Жамоатчилик билан ишлаш, партиявий тадбирлар ташкил этиш ва ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда ечимини топиш йўлида амалга оширилаётган ишлар қониқарли. 2024 йил январь июнь ойларида партия сафига 3000 нафар янги аъзолар қабул қилингани қувонарли. Юқоридагилар ўз ўзидан туманда «Адолат» СДПнинг ўз ўрни борлигини кўрсатади.
Улуғбек Расулов, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари:
-Туманда олиб борилаётган ишлар ўрганишга арзирли. Бундан ҳам яхши бўлиши мумкин. Бунинг учун туман кенгаши учун талаб даражасидаги хона, ишлаш учун шароит яратиш лозим. Ҳужжатларни юритишга ҳам эътиборли бўлиш лозим.. Партия сафига қўшилган янги аъзоларни қайд этиб бориш мақсадга мувофиқ. Бу борада керакли тавсиялар берилди.
Ўрганиш жараёнида билдирилган фикрлар кейинги фаолиятимизда ижобий ўзгаришга олиб келади. Бунинг учун танқидий фикрлардан хулоса қилиб, чора-тадбирлар ишлаб чиқдик. Шу куни сафимизга қўшилган партиядошларимиз зиммасига катта масъулият юкланганини билдирдилар.
Барнохон Бозорова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Жалақудуқ туман кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг