Тараққиётга дадил қадам

10.06.2022 15:06:08

«Адолат» СДП Когон туман Кенгаши Бошланғич партия ташкилотининг мажлислар залида партия вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ҳамидов томонидан «Тараққиётга дадил қадам ” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги аҳолининг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, учрашувда партия Когон туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.

Йиғилишда вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов сўзга чиқиб, Бош қомусимизни бугунги кун талаблари асосида такомиллаштириш ҳамда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш умумдавлат аҳамиятига эга муҳим масала эканлигига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Қайд этилганидек, асосий қонунимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мамлакатимизнинг янги тараққиёт босқичи ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворни яратади.

Суҳбат жараёнида сўзга чиққанлар томонидан конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлар айтилиб, фикр-мулоҳазалари эшитилди. Қизғин савол-жавоб ва мунозараларга бой бўлган тадбирда партиямиз фаолларининг мамлакатимиз тараққиётига дахлдор таклифлари олинди.

Шунингдек, тадбирда Конституция халқнинг хоҳиш-иродасини ўзида тўлақонли акс эттириши таъкидланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни «Менинг конституциям» платформаси қабул қилаётганлиги тўғрисида сўз юритилиб, фуқароларга ўз фикр-мулоҳазаларини нафақат онлайн платформага балки, маҳаллалар, халқ депутатлари Кенгашлари, 1341 салл-маркази, почта ҳамда Телеграм махсус боти – @meningkonstitutsiyam_bot орқали юборишлари мумкинлиги ҳақида маълумотлар айтилди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+