Тарғибот тадбиридан китобликлар мамнун

13.09.2021 11:09:56

Дунёда касблар кўп. Ҳар бир касбнинг ҳам ўз машаққати бор. Саломатлик посбонлари ҳам худди шундай. Аммо бу машаққат орамиздаги юртдошларимизнинг дардига дармон бўлиш, саломатлигини тиклаш, суяш учун тортилгани эътиборга молик.

Шуни мамнуният билан эътироф этиш жоизки, ҳар қандай шароитда ҳам сизу-бизнинг соғлигимиз ҳимояси йўлида доим ҳозиру нозир тиббиёт ходимлари  масъулияти, бурчи ва виждони олдида сергак турадиган меҳрибон инсон ҳамда беморнинг энг яқин маслакдоши ҳисобланадилар. Шу билан бирга саломатлик посбонлари аҳоли орасида тиббий маданиятни кенг тарғиб этишда ҳам “Адолат” СДПга ҳар томонлама кўмакдош бўляптилар.

Китоб туманидаги маданият саройида “Адолат” СДП вилоят ва туман Кенгаши томонидан “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш - давр талаби” шиори остида уюштирилган оммавий тарғибот тадбирида саломатлик посбонлари сиёсий куч ғоясини тўпланганлар ўртасида кенг тарғиб этишди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда  халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Муқаддас Муродова сўзга чиқди.

-Партиямиз  сайловолди дастурида халқимизнинг тиббий маданиятини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш бош вазифа этиб белгиланган,-Муқаддас  Муродова. -Одамларнинг тиббий маданияти ортса, ҳаётда соғлом турмуш тарзи қарор топса ҳамма соғ бўлади. Тиббиёт ходимлари бугун ҳар бир оиланинг аъзоси, меҳрибон ва жонкуяр кишисига айланган. Не бўлганда ҳам уларнинг мақсади  дардманнинг дардига дармон бўлмоқ. Биз партия фаоллари ҳам улар билан ҳамкорликда ҳар бир фуқаронинг тиббий маданиятини оширишини бош мақсад қилиб олганмиз.

Тарғибот тадбири кечгача давом этди. Иштирокчиларнинг билимлари ва ҳаётий кўникмаларини ошириш учун “Тиббий маданият ҳар куни керакми?” викторина ўтказилди.

                                                                                        Ҳумоюн РЎЗИЕВ,

                                                                          “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят

                                                                        Кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+