Тарғибот тадбирлари иштирокчиларда қизиқиш уйғотмоқда

13.09.2021 09:09:34

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қува туман Кенгаши томонидан  туманнинг “Қува” МФЙдаги “Хотира” майдонида ‘‘Ўзбекистон ёшлари – сиёсий жараённинг фаол иштирокчиси" мавзусида  тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Жорий йил 24 октябрда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнларида ёшларнинг иштироки, уларнинг электорал маданиятини шакллантириш  ҳамда даҳлдорлик ҳиссини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Ёшлар – ташаббускор, шижоатли,  янгича фикрлайдиган, янгича ғояни илгари сурадиган кучдир. Шу билан бирга, сайловчиларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Сиёсий жараёнда уларнинг фаол иштироки, уюшқоқлиги давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини намоён этади.  

Қувалик ёшлар ҳам тадбирда фаол иштирок этиб, ўзининг муҳим сиёсий жараёнга муносабатини намоён этдилар.

Туман кенгаши раиси Шоҳиста Мамажонова томонидан партия мақсад ва вазифаларини тарғиб  этиб, лойиҳаларида  фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари, тиббиёт вакилларига ташаккурномалар топширилди. Уларнинг келгуси фаолиятига омад тиланди.

Тадбир давомида турли викторина ўйинлари ўтказилди, куй-қўшиқлар янгради. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бувайда туман Кенгашининг “Биз коррупцияга қаршимиз!”  тарғибот тадбири ҳам кўтаринки кайфиятда ўтди.

“Адолат” партияси ўз сайловолди дастурида коррупцияга  қарши курашиш, уни таг-томири билан йўқолиши борасида тизимли ишларни амалга оширишни кўзда тутган. Мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган ишларда фаоллик кўрсатмоқда. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириб келяпти.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, фуқароларимиз ўзи фаоллик кўрсатмасалар, тамагирлик каби ҳолатлар ҳақида тегишли давлат идораларини огоҳлантирмасалар   иллатнинг томирига болта уриб бўлмайди.       Ҳар қандай кўринишдаги коррупциянинг содир этилиши, уларнинг кўпайиши ва ўз вақтида барҳам берилмаслигига аслида фуқаролар бефарқлиги, лоқайдлиги сабаб бўлади.

Тарғибот тадбири давомида бу борада сўз юритилиб, фуқароларни фаол бўлишга чақирилди.

Санъаткорлар ижросидаги турли тароналар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

  

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+