Тарғибот тиббий кўрик билан бойитилди

25.02.2022 12:02:07

Сиз соғлом яшашни истайсизми? Ўз саломатлигингизга қанчалик эътиборлисиз?  “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашининг Андижон давлат тиббиёт институтидаги БПТ аъзолари бўлган “Ёш волонтёрлар” Пахтаобод туманидаги Шодлик маҳалласига ана шундай саволлар билан кириб бордилар.

Бўлғуси шифокорлар аҳоли орасида тиббий маданият бўйича тарғибот ишларини олиб бориш баробарида, фуқароларга юқоридаги саволлар билан мурожаат қилдилар. Оилада соғлом турмуш тарзи мавзусида тайёрланган буклетлар тарқатилди.

Валантёрлар2

Тарғибот тадбирлари доирасида 2-сон касб-ҳунар мактабида тиббий кўрик ташкил этилди.

                            “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+