Ташрифда депутатлар муносиб иштирок этди

05.05.2021 15:05:46

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Қибрай туманида барпо этилаётган боғ ҳудудига ташриф буюрди: “Худо хоҳласа, мана шу баҳаво жойда 104 гектарлик боғ барпо этмоқчимиз. Бу хайрли ишнинг бошланиши ҳозирги улуғ айём кунларига тўғри келгани ҳам хосиятли, деб ўйлайман”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари жамоатчилик билан бирга янги боққа кўчатлар ўтқазди. Унда депутатлар ҳам иштирок этгани қувонарли ҳол, албатта. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, хусусан, Ташпўлат Матибаев ушбу хайрли учрашувдаги таассуротларини сўзлаб берди:

Биласизми, бу боғнинг қурилишини тарихий ҳодиса десак ҳам янглишмаймиз. Негаки, бу боғнинг барпо этилишини халқимиз қанчалар орзиқиб кутди. Боғ янги, замонавий, кўркам, энг асосийси, барча ёш-у қари учун бирдек қулай маскан бўлишига ишонаман.

Эслатиб ўтамиз, Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда барпо этилади.

 

 

Лазиз АМОНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+