ТАЪЗИЯ

18.08.2022 10:08:59

Юртимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, «Адолат» кўкрак нишони соҳибаси, Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати, фидойи, жонкуяр, шижоатли, ташаббускор, моҳир ва ибратли ташкилотчи кўпчиликнинг меҳрини қозонган Нодира Пардаевна Мўминованинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва барча яқинларига «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши жамоаси ҳамда партия вилоят Кенгашининг барча аъзолари номидан чуқур таъзия билдирамиз.

Марҳуманинг охирати обод бўлсин. Яқинларига ҳамдардлик билдирган ҳолда сабр тилаймиз.

Ишонамизки, халқпарвар, меҳнатсевар, самимий ва камтарин инсон бўлган Нодира Пардаевнанинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу яшайди.

«Адолат» СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+