Янгиликлар 1792
Кўнглимиздаги гап бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятида бўлди. Икки кунлик ташриф давомида Муҳтарам Президентимиз томонидан вилоятни ривожлантириш, тадбиркорлар учун янада кенг имкониятлар яратиш борасида ўз таклифларини бериб ўтди. Ташриф якуни бўйича йиғилишда эса Президент вилоятдаги автомобиль йўллари ҳолатини танқид қилди. Бу айни бизнинг, яъни депутатларнинг кўнглимиздаги гап бўлди. Чунки ички йўлларнинг аҳволи яхши эмаслиги, кўчаларнинг таъмирталаблиги, қишда лой, ёзда чанг-тўзон бўлиши ҳақида фуқаролардан мурожаатлар кўп бўлади. Шу каби муаммолар бўйича менга ҳам аҳоли томонидан мурожаатлар қилинган. Бу ҳолатни ўрганиб амалий ёрдам беришлари тўғрисида шахсан мен депутат сифатида мутасадди ташкилотларга бир қанча депутатлик сўровлари юборганман. Лекин бу депутатлик сўровнинг жавоблари ҳамма вақт бир хил “маблағ йўқ” ёки “кейинги йил дастурига киритамиз” қабилида бўлади.
Хоразмда ички йўллар йўқ десак, адолатдан бўлади. Янгиариқдан келдим, у йўл йўл эмас. Ички йўлларни сифатли таъмирлаш керак. Шундай қилингларки, келгуси йилда ҳар бир маҳалла Хоразмда ички йўллар бўйича ўзгариш бўляпти, десин”, -таъкидлади давлат раҳбаримиз.
Умид қиламизки, Мухтарам Президентимизнинг тегишли ташкилотлар мутасаддиларига белгилаб берган вазифалар ижроси таъминланиб, чет эл фильмларида кўриб ҳавас қилиб юрган текис йўллар, кенг, озода кўчалар албатта вилоятимизнинг энг чекка туманларида ҳам барпо этилади.
Дилдора ИСКАНДАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Урганч туман кенгаши раиси, туман Кенгаши
депутатлик гуруҳи раҳбари
Фикрингизни қолдиринг