Янгиликлар 1599
“Темир дафтар”даги бемор шифохонада бепул даволанди
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Отабек Холиқов, Озодахон Дадажонова, Файзулло Мирзаев, «Адолат» СДП туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримовлар сайловчиларга ўз кўмагини бериб келмоқдалар.
Туманнинг “Саткак” МФЙ ҳудудида яшовчи "Темир дафтар"га киритилган Ахроржон Сирожов билан мулоқот давомида соғлигини тиклаш учун даволаниши зарурлиги маълум бўлди.
Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Элбек Ғуломов билан ҳамкорликда фуқаро Водил қишлоғида жойлашган туман шифохонасининг терапия бўлимига бепул даволаниш учун ётқизилди.
Шунингдек, депутат О.Холиқовнинг кўмаги билан “Саткак” МФЙ, Саткак кўчаси 98-уйда истиқомат қилувчи фуқаро 1947 йилда таваллуд топган "Темир дафтар"да турувчи Жўравой Турғуновнинг кўзини даволаш ва жарроҳлик амалиётини бепул ўтказиш учун ордер берилди. Ҳозирда отахон вилоят офтальмология шифохонасида даволаниб, оиласи бағрига соғлом нигоҳлар билан қайтди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг