Янгиликлар 1505
“Темир дафтар”дан тадбиркорликка
Қонун устуворлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш баробарида жамиятдаги ролини ошириш долзарб вазифалардан. Шундан келиб чиқиб Андижонда партиянинг “Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Пахтаобод туман Кенгаши раиси Иқболой Отаханова бошчилигида сафдошларимизнинг “Темир дафтар”га киритилган аёлларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишларида ҳам бу ўз ифодасини топди. Тумандаги “Аҳиллик”, “Андижон” ва “Овушка” маҳаллаларига кириб борган “адолатчилар” биринчи навбатда ҳар бир фуқаро қонун ҳимоясида экани, маҳаллий кенгаш депутатлари уларнинг муаммоларини ечишга кўмаклашишга тайёрлигини тушунтирдилар. Шундан сўнг пахтаободлик хотин-қизлар ўз вакилларига ишонч билан юзландилар.
Орифжон Тожибоев, халқ депутатлари Пахтаобод туман кенгаши депутати:
“Аҳиллик” маҳалласида 16 та муаммо аниқланди. Асосий сабаби ишсизлик. Ўрганиш натижасида 6 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди, 3 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Улардан бири Оматой Арзонова ташаббускор, тадбиркорлик орзуси. Унинг бу орзуси ушалди. Ҳозирда яшаш хонадонида қуёнчилик билан шуғулланмоқда.
“Овушка” МФЙда яшовчи Ёрқиной Назарова бошпанасиз эди. Ҳомийлар кўмагида унга уй-жой барпо этилмоқда. Шу маҳаллада яшовчи Назирахон Тошматова ҳам кам таъминланган. Хонадонига озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилганда кўзлари қувонч ёшларига тўлди.
“Темир дафтар”дан иш жойига йўл олганлар ўз вакилларидан хурсанд. Асосийси, улар жамиятнинг фаол фуқаролари қаторидан ўрин олдилар.
Акбаржон НАЗАРОВ
Фикрингизни қолдиринг