“Темир дафтар”га киритилган аёлларга кўмак берилди

12.07.2021 09:07:27

Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва бунинг баробарида кам таъминланган оила аъзоларини жамиятдаги фаоллигини ошириш долзарб вазифалардан. Жумладан, бу борада хотин-қизлар билан ишлашда масъулият ортиб бормоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати Тўйдихон Алибоева “Гулистон” ва “Ғозичек” маҳаллаларида яшовчи “Темир дафтар”га киритилган аёлларни ўрганди. Эътиборлиси, асосий эътибор уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган. Натижада ишсизликдан қийналиб юрган 44 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди, 8 нафари “Устоз-шогирд” йўналишида касбга ўқитилмоқда. Ҳомийлар томонидан 19 оилага кўрсатилган моддий ёрдам шунча оиланинг иқтисодий етишмовчилигини бартараф этди.

Тўйдихон Алибоева, депутат:

-Бу тизим хотин-қизлар билан ишлашда қўл келяпти. Улардаги боқимандалик фаолликка айланмоқда. Шундай бўлсада хонадонларга киришни давом эттириш лозим. Токи ҳар бир аёлнинг ўзига бўлган эътибори сабаб ҳаётга, эртанги кунга бўлган ишончи ортсин.

 

Барнохон БОЗОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ

туман кенгаши раиси

  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+