Янгиликлар 2259
Теримчиларга эсдалик совғалари топширилди
Далаларимизда миллий бойлигимиз бўлган оқ олтинни териб олишда ўз жонбозлигини кўрсатиб келаётган теримчиларимиз учун бугун барча қулайликлар яратилган. Фермер хўжаликлари томонидан уларга иссиқ овқатлар ташкил этилиши, меҳнат ҳақларини ўз вақтида олишлари ҳам уларни янада ғайрат билан теримга ўз ҳиссаларини қўшишга ундамоқда. Хирмонга барака дея Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ҳамидов бошчилигида ўзининг совға-саломлари билан теримчи опа- сингилларимизни рағбатлантириш учун пахта даласида бўлишди.
Тупроқнинг ўзига тортар тароватли ҳиди, болаликнинг беғубор дамларини ёдга солганилиги ва бугун бу далаларда халқимиз бойлигини совуқ кунларга қолиб кетмаслик учун тинимсиз меҳнат қилаётган теримчилар қизғин суҳбат олиб бордилар. Шундан сўнг “Адолат” социал-демократик партияси раҳбари илғор теримчиларга эсдалик совғаларини топширди.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Бухоро вилоят Кенгаши ходимлари далага кириб келар экан ҳақиқий жонкуяр теримчиларимиз борасида фермер хўжалик раҳбаридан сўралганда 75 ёшли бувижоннинг бир кунлик терим ўлчамлари 100 килограмдан ошишини эшитиб беихтиёр бизҳам ҳайратландик. Партия ўз олдига қўйган мақсад бугун аҳоли кайфиятини кўтариш ва беминнат қилинган хизматлар ҳар доим ўз ҳосилини ортиғи билан беришини аҳолига тушунтириш эди. Албатта, рағбатдан ўзларига куч олган теримчиларимиз пахта ҳосилини бунданда юқори центнерга кўтарилишида ўз хизматларини аямайдилар.
Зулхумор ТЎРАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро
вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг