Тежамкорлик — йўқотишларни камайтиради.

13.06.2024 18:06:14

Жорий йилнинг 10 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида энергия ресурсларидан фойдаланиш, самарадорлигини ошириш соҳаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди . Йиғилиш давомида энергия манбаларини ва генерация қувватларини кўпайтириш , энергетика тармоғини ривожлантириш ва барқарор фаолиятини таъминлаш энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш , энергия самарадорлигини таъминлаш масалалари ўртага ташланди. Ҳозирда табиий электр энергиялари ҳажми тобора камаймоқда . Шу муносабат билан Президентимиз Шавкат Мирзиёев электр — энергиясини тежаш бўйича кўплаб топшириқлар бериб ўтган эди.Ўтган йилнинг ўзидаёқ электр ва газни тежаш бўйича туманбай дастурлари қабул қилинган эди . Электр энергиясини тежашда асосий усуллардан бири бу қуёш коллекторлари ҳисобланади . Ўтган йил ҳисоби бўйича хонадон ва ижтимоий объектларига қуёш коллекторлари ўргатилгандан сўнг 20 миллион киловатт электр тежалган .Аммо қуёш коллекторлари ҳамма ҳудудларда ҳам ўрнатилмаган айрим ҳудудлардагина мавжуд . Мана шундай лойиҳаларни кўпайтиришимиз лозим – дейди Давлатимиз раҳбари . Президентимиз нутқи давомида янги ижтимоий объектларни лойиҳалаштиришда энергия тежамкорлик бўйича қатъий талаб киритиш, маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, корхона, савдо ва сервис биноларида энергия самарадорлиги бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этди . Шунингдек йиғилиш давомида куз – қиш мавсумларига тайёргарлик кўриш борасида ҳам кўплаб топшириқлар берилди . Хусусан жорий йилнинг ўзида мингта ижтимоий объектларни шулардан , 251 та шифохона . 292 та боғча , 393 та мактаб ва интернатлар мавсумга тайёрлаш топшириқлари берилди . у йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳар бир маҳалладаги ҳақиқий аҳвол ўрганилди, туманлар кесимида дастур ишлаб чиқилди. Тайёргарлик ишларига ўтган йилги 14 триллион сўмга қўшимча яна 14 триллион сўм ажратилиши белгиланди. Куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик ва ичимлик суви билан кафолатли таъминлаш учун қозонхона, қозон ва иссиқлик тармоқларини яхшилаш, сув тармоқлари ва насосларни таъмирлаш вазифалари белгилаб олинди. Юртимизда электромобиллар сони охирги уч йилда 10 карра ошиб, 35 мингтага етди. Жиззахда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Шу муносабат билан электр тизимини ривожлантиришда янги зарядлаш қувватларини ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади. Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилиши юзасидан кўплаб топшириқлар бериб ўтилди . Йил бошидан вилоятларда 250 та авария ҳолати  рўй бергани, оқибатда айрим жойлардаги истеъмолчиларга электр барқарор етказилмаган. Шунингдек, баъзи кўп қаватли уйлардаги электр қутилар ва ундаги симлар муддатини ўтаб бўлган. Йиғилишда энергетиканинг ресурс базасини мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Барча генерация манбалари ҳисобидан жорий йилда 4 гигаваттлик электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган. Бундан ташқари, 850 километр магистраль тармоқ ва 9 та подстанцияни капитал таъмирлаш, 595 километр электр тармоғи ва 4 та янги подстанцияни ишга тушириш режалари белгилаб олинди

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз керакки электр энергиясини тежаш ундан унумли фойдаланиш бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади . Президентимиз ташаббуси билан электр энергиясини тежаш юзасидан кўплаб топшириқлар берилди . Куз — қиш мавсумига тайёрланиш борасида ҳам кўплаб амалиётлар қилинмоқда . Асосий мақсад аҳолини сифатли ва хавфсиз бўлган электр энергияси билан таъминлашдир .

 

Сабина Абдураҳимова
«Адолат» СДП
Жиззах вилоят 
Кенгаши
Матбуот
 котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+