Янгиликлар 1863
Тиббиёт ходимлари кунида шифокор партиядошларимиз тақдирланди
Маълумки, Давлатимиз томонидан ҳар йили ноябрm ойининг иккинчи якшанбаси “Тиббиёт ходимлари куни” деб белгиланган. Шу муносабат билан мамлакатимиз бўйлаб партия фаоллари саломатлик пасбонлари орасида бўлиб, касб байрамлари билан қутлаш қизғин паллада.
Хусусан, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан Тупроқ қалъа туманидаги “Тупроқ қалъа” қишлоқ врачлик пункити ҳамда туман тез тиббий ёрдам шаҳобчасида “Тиббиёт ходимлари партия эътиборида” лойиҳаси доирасида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда тиббиёт соҳаси ходимлари, партия фаоллари, депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят Кенгаши раис ўринбосари Улуғбек Қурязов кириш сўзи билан очиб берди.
Тадбир даставвалида, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг мақсад ва вазифалари, устивор ғоялари ҳамда партия томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.
Шундан сўнг, соҳа ходимларининг масъулиятли, машаққатли ва шарафли касб эгалари экани партия фаоллари томонидан эътироф этилди. Айниқса, айни синовли кунларда халқимиз соғлиги учун фидокорона фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнатлари Давлатимиз томонидан эътиборга олинаётгани соҳа вакиллари учун тарихий аҳамиятга молик экани таъкидланди.
Соҳа ҳодимлари партия Хоразм вилоят Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир партияга аъзо қабул қилиш масаласи билан давом этди. Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар тус олган тадбир сўнгида партияга аъзо бўлиш истакини билдирган тиббиёт ходимларининг мурожжатлари қаноатлантирилиб, “Партия патронажи” ёрдамида жойнинг ўзида аъзолик билетлари тантанали топширилди ва “Тупроқ қалъа” қишлоқ врачлик пункитидаги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.
Хурсандбек Рўзимов, БПТ раиси:
- “Адолат” партияси энг етакчи партиялардан бири ҳисобланади. Узоқ масофадан келиб партия фаоллари чекка қишлоқда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан табриклаб келганининг ўзи биз учун унутилмас дақиқалар экани билан аҳамиятли бўлди. Эътибордан шу қадар руҳландикки, партияга бўлган меҳримиз янада ошди ва партияга аъзо бўлиш истагимиз бир зумда муҳайё бўлди. Эътибордан миннатдормиз. Ташкилотчиларга раҳмат.
Воҳамизда бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг