Янгиликлар 1851
Тиббиёт ходимлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди
Қўқон шаҳридаги 1- болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон "Адолат" СДП Қўқон шаҳар Кенгашининг шаҳар тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда "Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур!" лойиҳаси доирасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Иштирокчилар спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, дартс турлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
– Мусобақада асосан тиббиёт бирлашмасида фаолият кўрсатиб келаётган шифокор, ҳамширалар, техник ходимлар иштирок этишди, – дейди бирлашма касаба уюшмаси раиси Баҳодир Тиллабоев – Аҳолининг саломатлиги ҳақида қайғуриб, сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган касб эгалари баъзан ўзлари ҳақида унутиб қўядилар. Улар беллашувда нафақат билим ва маҳоратларини балки чаққонликларини ҳам намойиш этишди. Мақсад ҳам шу эди. Жисмоний чиниқиш уларга ҳам жуда керак ва зарурдир.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг