Янгиликлар 3924
Тиббиётчи сафдошларимиз сифатли дори воситаларини қалбакилаштиршга қарши
Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш асосий вазифалардан бири сифатида кўрсатилган. Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда сифатли дори воситаларини қалбакилаштиришга қарши курашиш партиядошларимиз фаолиятида кенг ўрин эгалламоқда. Андижон давлат тиббиёт институти талабалар турар жойида ўтказилган акция айни шу мавзуга бағишланди.
Тадбирда сўз олган талабалар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш йўлини танлаганлиги, бу йўлда сифатли дори воситаларини қалбакилаштирилишига қарши курашишларини таъкидладилар. Айни шу мавзудаги саҳна кўринишларида қалбакилаштирилган дори воситалари инсон саломатлиги учун қанчалик хавфли экани ва зарар етказиши ўз ифодасини топди. Бўлғуси шифокорлар жамоатчилик назорати тартибида мутахассисилар билан ҳамкорликда иш олиб боришга қарор қилдилар.
Акция доирасида иштирокчилар учун концерт ташкил этилди. Ёшлар бир овоздан соғлом турмуш тарафдори эканликларини билдирдилар.
Зумрадой СОЛИЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ижрочи котиби
Фикрингизни қолдиринг