Тиббиётчилар ютуқларни-ютуқ, камчиликни камчилик деб атайди

18.04.2022 10:04:50

Шу йилнинг 18 март куни Давлатимиз раҳбари  тиббиёт ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқотда инсон саломатлиги масаласига  алоҳида эътибор қаратиб, соҳани изчил ривожлантириш масаласини кўтарган эди. Жумладан, Президентимиз ўз сўзида шундай деди: Ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, фақатгина соғлом халқ, баркамол миллат буюк ишларга қодир бўлади. Эл-юртимиз азалдан шифокорларни, инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга, бутун борлиғини бағишлаган фидойи зотлар, деб билади ва ҳамиша қадрлайди.

Албатта, бундайин эътироф шифокорлар зиммасидаги масъулиятни янада оширди. Эндиликда соҳа ходимлари ўз вазифасига янада талабчанлик билан қараб, халқ саломатлиги йўлида бор билим ва тажрибаларини ишга солмоқда.

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт институтида ўтказилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. Унда иштирок этганлар  тизимдаги ўзгаришлар, касалликларни олдини олишда инновацияга бўлган эътибор,  бирламчи тиббиёт бўғинини яхшилаш, ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” ишлайдиган тиббий бригадалар ташкил этилиши жуда ўринли эканлигини билдирдилар. Андижонлик Тиббиётчилар бу борада янги ташаббуслар билан чиқаётгани таъкидланди.

Андижон1_4

Мадаминжон Мадазимов, Андижон давлат тиббиёт институти ректори, “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси:

-Давлат раҳбари томонидан бундай учрашув биринчи бор ўтказилди. Албатта, бу ҳар бир соҳа ходимининг масъулиятини оширди. Эътиборга, яратилган имкониятларга ўз меҳнатимиз билан жавоб беришимиз лозим. Таъкидланганидек, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизмат янада яхшиланади. Юртдошларимиз  илгаригидек даво истаб чет элларга боришга мажбур эмас. Яратилган имкониятлар туфайли  мураккаб  операциялар ҳам  ўзимизда амалга оширилмоқда  Бундан кўзланган мақсад тиббий хизматни  аҳолига янада яқинлаштириш. Қолаверса, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда  очиқ ва шаффоф тизимга ўтилиши кўпчиликни қувонтирмоқда. 

 Тадбир иштирокчилари Президентимиз таъбири билан айтганда, соҳадаги ютуқларни–ютуқ, камчиликни-камчилик деб айтиш, тизимдаги “касалликлар”га тўғри диагноз қўйиб, уларни даволашга қарор қилдилар.  

 

Ўткирбек Арзиқулов,

“Адолат" СДП Андижон шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+