Янгиликлар 1695
Тилимиз маданиятимиз кўзгуси ва миллатимизнинг энг улуғ бойлигидир.
Тиллат миллат тафаккурининг бебаҳо хазинаси, унинг маъанавий қиёфаси, маданияти, ички дунёсини акс эттирувчи хар бир миллатнинг бойлиги ва миллат сифатида бириктирувчи муҳим воситадир. Тилнинг давомийлигини, умр боқийлигини эса унда сўзловчиларнинг миллий ғурури, куч қудрати, адабиёти ва санъати белгилаб беради. Тил инсонни камолотга чорлайди. Тил – инсоннинг қиёфаси ва ички гўзаллигини намоён этади. Тилига эътиборли инсон, Ватанини, аждодларини, қадриятлари, урф – одатларини эъзозлайди.
Ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий, гўзал тиллардан бири ҳисобланади. Ўзбекона лутф, муомала, миллий қадриятлар, одоб аҳлоқ эса она тилимиз маданиятимизнинг калитидир. Шу боис ўзбек тилига бизда доим ҳурмат кўрсатишимиз ва ёшлар онгига тилимизга бўлган эҳтиром туйғуларини чуқурроқ сингдиришимиз керак. Адабий тилни софлигини сақлашимиз, тилимизга ёд сўзларни киритмаслигимиз зарур.
Ўтган йили давлатимиз раҳбари томонидан она тилимиз миллат руҳи сифатида қадрланган тарихий кун, ўзбек тили байрами дея эътироф этилди. Тилимизнинг софлигини сақлаш ва унинг мавқеини юксалтириш, тилнинг тараққиёти таъминлаш ҳамда давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан оширишга давлат даражасида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда тилимизнинг ривожига катта муносиб хисса қўшган аждодларимиз номини доим ҳурмат билан ёдлашимиз зарур. Хусусан тилимизнинг асосчиси ҳисобланган Мир Алишер Навоий томонидан яратилган меросни ўрганиш, қолдирилган нодир асарларни тадқиқ этиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади. Бугун ёшлар орасида Алишер Навоий асарларини ўқиб ўрганишга тарғиб этиш, мутолаа маданиятини шакллантириш зарур. Натижада ёшлар орасида она ватан, она тилимизга бўлган ҳурматни янада ортишига олиб келади, ҳамда бундай асарларни ўрганиш жараёнида ёшларнинг билими сайқаллашиб боради.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 23 сентябрь куни БМТ бош ассамблеясининг 75-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлаши барча туркий тилли халқлар учун тарихий воқеа бўлди. Қадрдон она тилимизни жаҳоннинг энг юқори минбарларидан жаранглаши ўзгача ғурур ва ифтихор туйғусига тўлдирди.
Бугунда шиддат билан ўзгариб бораётган кунларда тилимизнинг софлиги, тозалиги, тараққиёти учун қилинадиган ишлар, барча ташкилотларда амалга оширилиши зарур. Айниқса идоралар таркибида олиб борилаётган хужжатлар, идоралар таркибида олиб борилаётган хужжатлар, идоралар таркибида иш юритиш услублари ва умуман идоралардаги жараёнларни ўзбек тилини хаммаси ўзбек тилининг эртанги тараққиётига хизмат қилиш учун, шу жараёнларда ўзбек тилининг етакчилик қилиши бу тилимизнинг тараққиётига шубҳасиз таъсир кўрсатади. Шунинг учун энг аввало мана шу тилнинг софлиги, тилнинг тараққиёти хизмат қилишимиз бу албатта миллий тафаккур тараққиёти учун хизмат қилади. Миллий тафаккур бизнинг кимлигимизни, халқ сифатида қандай халқ эканлигимизни, миллат сифатида қандай миллат эканлигимизни намоён этадиган куч биринчи навбатда миллий тафаккур, демак миллий тил миллий тафаккурнинг асоси ҳисобланади. Ўз она тилини йўқотган миллат ўзлигини ҳам йўқотади.
Муҳаммад ВАЛИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг
Фан, таълим, маданият ва
спорт масалалари қўмитаси аъзоси,
“Адолат” СДП фракцияси аъзоси
Фикрингизни қолдиринг