Тинчлик-дунё аҳли учун олий неъматдир

04.07.2024 17:07:44

Юртбошимиз таъкидлаганидек, ҳақиқатдан ҳам инсоният хотиржамликдан кўра, ўн чандон масъулият билан огоҳ яшайдиган бир давр келди. Дунёнинг қайсидир бурчагида янги вайронкор можаролар пайдо бўлмоқда, Глобал ва минтақавий хавфсизликка хавф ва таҳдидлар кучайиб борар экан, бунга лоқайд қарашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ота-боболаримизнинг кўз-кўзга ошно бўлмай қолади, деганидек, давлатлар ўртасида ўзаро ишонч камаяётган, қарама-қаршилик ва зиддиятлар ортиши натижасида геосиёсий кескинлик тобора ўсаётган вазиятда кечмоқда.

Мана шундай мураккаб вазиятда ШҲТнинг асоси бўлган тамойилларга аъзо давлатларнинг содиқлигини сақлаш ва янада мустаҳкамлаш фавқулодда муҳимлигини мамлакатимиз раҳбари ўз сўзида эътироф этиб ўтди.

Ишончимиз комилки, келгусида ҳам «Шанхай руҳи»нинг мустаҳкам замини бўлган тамойиллар – ўзаро ишонч ва манфаат, тенглик, маданиятлар ранг-баранглигига ҳурмат ва умумий тараққиётга интилиш, қарорлар қабул қилишда консенсус тамойилининг ўзгармаслиги ва Ташкилотнинг блоклардан ҳоли мақомини сақлаб қолиш, унинг очиқлиги, учинчи мамлакатларга қарши қаратилмагани, иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий салоҳиятидан қатъий назар барча иштирокчиларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва суверенитетини ҳурмат қилишга қатъий риоя этиш муҳим вазифа бўлиб қолади.

Айниқса, Президентимизнинг ҳозирги кунда ШҲТ ҳамжиҳатлигининг заифлашишига йўл қўймаслик долзарб эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Биз «ШҲТ оиласи» жипслигини кучайтиришимиз, биргаликда ривожланиш тамойилини ҳаётга изчил татбиқ этиб, очилаётган янги имкониятлардан максимал даражада фойдаланишимиз зарур, деган фикрларини барча халқимиз қўллаб-қувватлайди. Бирдамлик, ҳамжиҳатлик, дўст –биродарлик бор жойда ҳар қандай қийинчиликларни енгиш осон бўлади.

Биргина мисол, куни кеча Қирғизистоннинг Ўш вилоятида содир бўлган табиий офат, сел оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан 95 тонна энг зарур бўлган озиқ –овқат маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик ёрдами кўрсатилгани ҳам халқлараро мустаҳкам биродарлик, бирдамликнинг ёрқин намунасидир.

Жаҳон аҳолисининг 40 фоиздан ортиғи, глобал ялпи ички маҳсулотнинг чорак қисмидан кўпроғи мамлакатларимиз ҳиссасига тўғри келади. Ҳеч шубҳасиз, ушбу беқиёс салоҳиятни рўёбга чиқариш биздан иқтисодий шерикликнинг янги моделларини шакллантиришни ва ШҲТ доирасида барқарор ривожланишнинг узоқ муддатли кун тартибини ишлаб чиқишни талаб этади.

Ўзбекистон 2030 йилга бориб миллий иқтисодиёт ҳажмини икки баробар оширишга қаратилган чуқур ўзгаришларни давом эттирмоқда, деди мамлакат раҳбари юксак ишонч билан.

Биз бу ҳамкорлик доирасида мамлакатимиз тинчлигини янада мустаҳкамланишига ва мамлакатимизнинг ҳар томонлама тараққий этишига ишонамиз.

Шаҳноза Ғаниева
«Адолат» СДП
Фарғона вилояти Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+