Тўйларни ихчамлаштириш – ўзимизга фойда

07.02.2020 11:02:32

Бугун барчамиз учун тўйларни ихчамлаштириш, кўп одамлар айтиб, дабдабабозликка берилишнинг олдини олиш, ёшларнинг бахтини биринчи ўринга қўйиб, катта тўйга кетадиган харажатларни уларнинг бахти, камоли учун ишлатиш биринчи масала бўлиб турибди. 

Энди ўйлаб кўрайлик, бир пайтлари, яни бундан 30-40 йил аввал орамизда ажрашаётганлар, оиласини ташлаб кетаётганлар, судга чопиб юрганлар, идораларда қудаси, келини, куёвини ёмонлаб юрадиганлар жуда кам бўларди.

Хўп, ўйлаб кўрайликчи, кейинги пайтларда нимага улар бирмунча кўпайди? Бунинг сабаби нима? Нима учун биз бундай ҳолатларга тушдик?

Буларнинг барчаси тагида ёшларнинг бахтини, бир-бирига мослиги ёки мос эмаслигини ўйламай никоҳдан ўтказавериш, харажатларни катта қилиб қудаларнинг бири-бирига тескари бўлиб қолишларидан келиб чиқмоқда. Шунинг учун азизлар, тўйларни ихчамлаштирайлик. Бу фақат ўзимизга кони фойда.

Мадина ВАҲОБОВА,

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+