Янгиликлар 462
Тўрткўлда ёш футболчиларга спорт анжомлари топширилди
Беш муҳим ташаббус ижроси доирасида Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгаши депутати У.Ҳусайнийнинг саъй-ҳаракати билан маҳалладаги спортсевар ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан доимий шуғулланишлари учун зарур шароитларни кенгайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг 31-чемпионатида иштирок этиб келаётган «Тўрткўл» футбол жамоасига 5 млн сўмлик спорт анжомлари топширилди.
Партиямизнинг халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгаши депутати 6-сонли Марказ округидан Улуғбек Ҳусайний сайловчилари билан ўтказган мулоқотларида маҳаллада жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун зарур анжомлар етарли эмаслиги муаммоси кўтарилган эди.
Мазкур масалани ижобий ҳал қилиш борасидаги амалий ишларнинг тасдиғи сифатида, ёшларнинг спорт борасидаги қобилиятларини намоён этишларига кўмаклашиш мақсадида туман футбол жамоасига жами 5 млн сўмлик 50 га яқин спорт кийимлари ва тўплар совға этилди.
- «Халқимизнинг спортга меҳри кучли. Айниқса, футбол «оилавий дўстимиз». Сизларнинг ўйинларингизни ҳаммамиз ғурур, фахр, ҳаяжон билан кузатамиз. Сизлар оилада ота-онангизнинг фарзанди бўлганингиз билан майдонда халқимизнинг фарзандисизлар. Ана шуни доим ёдда тутингизлар», — дейди депутат У.Ҳусайний ёш спортчилар билан мулоқоти давомида.
Дарҳақиқат, спортчиларимизга қаратилаётган бундай юксак эътибор спортсевар ёшларни янада фаол бўлиб, улар орасидан Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига хизмат қилади.
Амангул ЕСEМУРАТОВА
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг